БУХОРО ВИЛОЯТИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ САЛОҲИЯТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШ УСТУНЛИКЛАРИНИ БАҲОЛАШ
##article.subject##:
саноат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий ривожланиш##article.abstract##
Мазкур мақолада Бухоро вилояти иқтисодий ривожланишининг
салоҳияти ва рақобатбардош устунликлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда, энг аввало,
ҳудудда қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг ўзаро уйғунлашган ҳолда
ривожланаётгани қайд этилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажмининг юқори кўрсаткичлари, чорвачилик ҳамда озиқ-овқат саноатида мавжуд
имкониятлар ҳудуд учун асосий иқтисодий драйвер сифатида эътироф этилади. Шу билан
бирга, нефть-кимё, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал ишлаб чиқариш
тармоқларидаги ривожланиш самарали хомашё базаси ва кластерлашув механизмларини
янада кучайтириш ҳисобига рақобатбардошликни ошириши мумкинлиги таъкидланади.
Шу билан бир қаторда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида, шу жумладан, инновацион
технологиялар ва чуқур қайта ишлаш жараёнларини жорий этиш орқали қўшимча
қийматни бир неча баробар ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатади. Инфратузилма,
махсус саноат зоналари, экспорт йўналишидаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш
механизмини такомиллаштириш зарурлиги эса мақолада берилган аниқ мисоллар асосида
асослаб берилган. Натижада, юқори технологияли ишлаб чиқариш улушини юксалтириш,
тармоқлараро ҳамкорликни кучайтириш ва маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш
Бухоро вилояти иқтисодиёти рақобатбардошлигини янада ошириш учун энг устувор
йўналишлар сифатида кўрсатилади.
Загрузки
##submissions.published##
##issue.issue##
##section.section##
Лицензия
Copyright (c) 2025 "Iqtisodiyot va turizm" xalqaro ilmiy va innovatsion jurnal

Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.