МИНТАҚАДА ТУРИЗМ ПОТЕНЦИАЛИНИ ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Авторы

  • Дилшод Худайберганов
  • Бехзод Қўзибоев
  • Оғабек Самандаров
  • Оғабек Тураев

Ключевые слова:

Туризм, потенциал (салоҳият), туризм потенциали, туризм индустрияси, ресурс салоҳияти, инвестор, минтақа

Аннотация

Бугунги кунда республикамизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда ва унда туризм потенциали (салоҳияти)ни ошириш муҳим устувор йўналиш сифатида белгиланган. Шу боис, туризм потенциалини кенг тараққий қилдириш муҳимдир.

Тадқиқотда туризм потенциалининг моҳиятини тадқиқ қилиш мақсадида мантиқий фикрлаш, абстракция, индукция, дедукция каби усуллар, туризм потенциали ривожланиш динамикаси, ўзгариш жараёнларининг ички ва ташқи муҳитини таҳлил қилиш мақсадида иқтисодий таҳлил, таққослаш, SWOT-таҳлил ҳамда таҳлил натижаларини баҳолаш мақсадида монографик каби тадқиқот усулларидан фойдаланилди.

Ўзбекистон минтақаларининг туризм инфратузилмаси салоҳияти туризм салоҳиятининг муҳим йўналиши сифатида Хоразм минтақасида туризмнинг асосий ташкил этувчилари ҳисобланадиган жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт ва сайр-томоша соҳасининг ривожланиш жиҳатларини ўзида акс эттиради.

Хоразм вилояти минтақасида туризм потенциалини ошириш қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан изоҳланиб, Ўзбекистон минтақаларининг туризм инфратузилмаси салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилинган. Натижада, келажакда минтақада туризм соҳасини самарали ривожланиши таъминланади.

 

Загрузки

Опубликован

2021-12-06