ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ

Авторы

  • Ж.А. Хайдаров

Ключевые слова:

хизматлар соҳаси, баҳолаш, савдо, меҳнат бозори, сифат хусусияти, инфратузилма, самарадорлик

Аннотация

ушбу мақолада республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасида шаклланган ташкилий-иқтисодий механизмларнинг хизматлар бозоридаги фаолиятини тўлақонли назорат қилиш ва бошқаришни ташкил эта олиш имкониятига эга эмаслигига алоҳида эътибор қаратилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни инфратузилма таркибий қисмларининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, уларнинг бажарилиш тадбирларини мустақил танлаш, ҳисоблаш, лойиҳалаштириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари меҳнатнинг мазмунига муҳим ўзгаришлар киритиши юзасидан маълумотлар келтирилган. Хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимлар меҳнат фаолиятини самарали бўлишини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиш, инфратузилмани такомиллаштириш ва ҳар томонлама асосланган хизмат кўрсатиш нормаларини ишлаб чиқиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш асосида меҳнат унумдорлигини ўстириш имкониятлари ўрганилган.

Бироқ меҳнат унумдорлигини оширишни секинлаштирувчи ва тўхтатувчи омиллар бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги шароитида ҳам мавжуд. Чунки, хизмат кўрсатаётган корхоналар харажатларини тўхтовсиз камайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш билан эмас, балки ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ёки кўрсатаётган хизматлар камчилиги ва танқислигидан фойдаланиб, уларнинг баҳоларини ошириш эвазига режалаштирилган миқдорда даромад олишга эришиш йўллари таҳлил қилинган.

Хизмат кўрсатиш инфратузилмаси самарадорлигини таъминлашда юқорида таъкидланган таснифлар муҳим аҳамият касб этади. Аммо, мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида хизматлар салмоғини оширишга қаратилган ислоҳотлар ушбу хизмат соҳаларини янада ривожлантиришни талаб этади. Масалан, хизматлар тури сифатида савдо уйлари, ташкилотлари, ярмаркалар, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларини сотишга ҳамда уларни ишлаб чиқарувчиларини самарали фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Аммо, хизматлар махсус товар сифатида уни кўрсатувчиларга ўзига хос талабларни бажаришни талаб этади.

Ушбу фикрни тасдиғи сифатида ярмаркаларни ўрни ва ролини мисол қилиш мумкин. Кейинги вақтларда хизмат соҳасининг савдо-воситачилик таркибий инфратузилмаси сифатида уларнинг роли жаҳон тажрибасида бирмунча пасайиб бормоқда. Етакчи ўринга хизматлар бозори таркибида ушбу бозорнинг ҳолати ҳақида ишлаб чиқарувчилар ва хизмат истеъмолчилари ҳақидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш зарур.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш миллий иктисодиётнинг таркибий янгиланиши, аҳоли фаровонлиги ва иш билан бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, кейинги йилларда соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор берилиши натижасида, унинг мамлакатимиз иқтисодиётдаги ўрнида ўзгаришлар кузатилмоқда.

Шу сабабли хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ташкилий таркибини оптималлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Библиографические ссылки

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 3.2-банд.

Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисодиёти (Дарслик). Т.: Меҳнат, 2004. б.397.

Бурменко Т.Д. Экономика сферы услуг (Вводный курс) / Т.Д.Бурменко. –Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2004. –С.37-38.

Управления и организация в сфери услуг: теория и практика: Servise menedjment and Operation – 2-е межнарод изд. (пер.с англ нар. наук ряд. В.В. Кулибановой) / К.Хаксивер, Б.Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик – Спби. др: Питер бух. 2002. – С. 496.

Ш.О. Қувондиқовнинг "Хизмат соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари". Монография.

Ж.Файзиев, Ж.Рахмонов. Хизматларни тақдим этиш усуллари. “Иқтисодиёт ва халқимиз хаёт сифатини юксалтиришда хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика анъанавий илмий-амалий конференцияси материаллари . IY қисм. 2015 йил 20-21 февраль. 34-37 б.

Файзиев Ж.С., Рахмонов Ж., Файзиев Ш., Мамарасулов З. Туризмда хизматлар ва махсулотлар сифатини бошқариш. “Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришда хорижий тажрибани қўллаш” халқаро илмий-амалий анжумани (25 сентябр 2015 йил). -Т.ТДИУ, 2015. 179-183 б.

Г.А.Аванесова. Сервисная деятельность: историческая и современная практика, предпринимательство, менеджмент: Учеб. пособие. - М.: Аспект Пресс. - 2004. - 317 с.

Ю.П.Анискин. Организация и управление малым бизнесом. М.: Финансы и статистика. – 2002

А.Э.Айказян. Реализация инвестиционных промышленных проектов в сфере малого предпринимательства. М.: РАН, Ин-т. Экономики. – 2000

Романов Ж.А. Сервисная деятельность М: Дашкови К. 2006.

Д.Бурменко. Экономика сферы услуг. – Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2004.

А.Н.Алейников. Ппредпринимательская деятельность. М. - 2003., Т

Гулямов С.С.ва бошқалар, Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари. – Т.: «ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, нашриёти, 2019.

Пардаев М.Қ., Абдурахманов Қ.Х. ва бошқалар. Рақамли иқтисодиётнин назарий ва амалий масалалари. - Т.: “Fan va texnologiya nashriyot-matbaa uyi” нашриёти, 2021. – 172 бет.

Зайнутдинов Ш.Н. Хизмат кўрсатиш соҳаси менежменти. – Т.: Иқтисодиёт, 2012.

М.М.Муҳаммедов. Ўзбекистон иқтисодиётининг тарихи. - Т.: “Fan va texnologiya nashriyot-matbaa uyi” нашриёти, 2021. – 376 бет.

М.Қ.Пардаев, Қ.Ж.Мирзаев, О.М.Пардаев Хизматлар соҳаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. – Т.: “IQTISOD-MOLIYA” нашриёти, 2014. – 384 бет.

М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар умумий таҳрири остида. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. – Т.: Iqtisod-moliya, 2008. – 259 б.

Загрузки

Опубликован

2023-06-16